ЗЕЛЕНСКИЙ ТЕРРОРЧИ БИЛАН АЛОҚАГА ЧИҚДИ. НЕГА? НИЯТИ НИМА ЭДИ?..

0

 

— Менга автобус тўла йўловчиларни гаровга олган кимса шахсан ўзим билан гаплашмоқчи эканини етказишганда, — деди Украина президенти Владимир Зеленский. — Дарров рози бўлдим. Яна айтишдики, у кимса ҳамма билан 10-15 сониягина гаплашмоқда экан. Аммо биз у билан видео орқали 10 дақиқача сўзлашдик. У биринчи қадамни ташлашга ваъда берди. Мен ундан яраланган, ҳомиладор аёллар ва болаларни қўйиб юборишини сўрадим. У айтдики, яраланганлар йўқ экан. Иккимиз суҳбатлашган видеоролик мамлакат бўйлаб тарқалсагина гаровдагиларни қўйиб юбориб, ўзи полицияга таслим бўлишини айтди. Ҳақиқатан, видеоролик интернетга жойлаштирилгач, орадан 30-40 дақиқа ўтиб террорчи гаровдагиларни қўйиб юбориб, полиция қўлига ўзини топширди. Мен бўлсам, ўша заҳоти видеороликни интернетдан олдириб ташладим. Биз бу ёзувни таг-томири билан йўқ қилдик. Энди айтинглар, агар одамларнинг ҳаёти шу арзимас видеоалоқа билан боғлиқ бўлиб турса, шу туфайли улар жабр кўрмаслиги тайин бўлса, нега суҳбатдан қочай? Бизнинг асл ниятимиз фуқаролар ҳаётини кўз қорачиғидек асраш-ку! Қон тўкилмади, ҳеч ким жабр кўрмади. Демак, биз ниятимизга етдик. Тўғри эмасми?

 

loading...