Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?

0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?

🦠Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек, альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқиманинг юзага келиши туфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

🩸Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

@aoka_uz

loading...