120- ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА 35 ЁШЛИ ҲОМИЛАДОР АЁЛ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З. Х. (аёл) 15-20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида «3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.

Ушбу шифохонада унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...