Айтган гапида турмайдиган, «ваъдабоз» Болливуд юлдузлари

0

Шоу-бизнес вакилларининг ҳар бир айтган гапи сариқ матбуот ва мухлислар эътиборидан четда қолмайди. Айрим юлдузлар эса буни ёддан чиқаргандек аввалроқ айтган гапига ўзи қарши чиқади.

Салмон Хон

Болливуднинг бўйдоқ актёрларидан бири бўлган, 54 яшар Салмон Хон мухлисларига уйланишини таъкидлаб келишига қарамай, оила қуришга шошилмайди. Сўнгги марта 2014 йил «Bigg Boss 8» шоусида Рекҳага яқин орада, қиз топиб уйланишини билдирган актёр мана 6 йилдирки вадасига вафо қилишидан дарак йўқ.

Ранбир Капур

Актёр мана бир неча йилдирки, чекишни ташламоқчи бўлади, мухлисларига ваъда бериб келади, аммо амал қилишга келганда иродаси кучсизлик қилади. Кинога қадам қўйишидан аввалроқ сигаретга кўнгил қўйган Ранбир, навбатдаги фильми хит бўлса, бошқа чекмаслигини билдиради. Лекин унинг гапида тура олмаслигини папарациялар юзага чиқариб қўяди.

Рани Мукхержи

Актриса мухлисларига бундан буён фақат бош қаҳрамон ролини гавдалантиришини ва фильм сюжетида унинг образи асосий бўлсагина суратга тушишини билдирган. Аммо, «Жессикани ҳеч ким ўлдирмади» ва «Тергов» фильмларида суратга тушишга рози бўлиб, ўзи айтган гапига қарши чиққан.

Сонакши Синха

Болливудга эндигина қадам қўйганида Сонакши тўлачадан келган бўлган ва интервьюларида ўзининг кўринишидан қониқиши ва озмоқчи эмаслигини таъкидлаганди. Аммо спорт залдаги фотолари билан бўлишган актриса тез орада вазн ташлаб гапида турмади. Шунингдек, у бир вақтлар кинода ҳинд урф-одатларига асосланган фильмлардагина суратга тушишини билдирганди, аммо «Босс», «Раджа ўқи» сингари фильмларида калта-култа либосларда гавдаланиб ўзи айтган гапга қарши борган.

Паринити Чопра

Актриса ҳам Сонакши каби ортиқча вазни билан ҳам бахтли эканини билдирганди. Лекин «Кулдими, демак, севади» фильмида суратга тушиш учун спорт залда тинимсиз машқ қилиб озиб кетган.

Сонам Капур

Сонам фаолиятида журнал муқовасида суратга тушишдан кўра кўпроқ, актрисаликка эътиборини қаратишини билдирганига қарамай модель сифатда суратга тушишни канда қилмаган.
Daryo.uz
loading...