БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

* * *

 

Икки жинни кинотеатрда ўтиришарди. Бир маҳал чироқ секи-ин ўча бошлади ва жинниларнинг бири шеригидан сўради:

— Нега чироқ секи-ин ўчаяпти?

— Шуниям билмайсанми? Киномеханик хонасига кирди-да, симни токдан секи-ин суғуриб олди.

 

* * *

 

— Хитойлик билан йўл патрул ходими ўртасида қандай ўхшашлик бор?

— Икковиям таёқчалар ёрдамида тирикчилик қилади.

 

* * *

 

У ҳақиқий омадсиз эди. Ҳатто, бир қиз билан танишиб қолганда ҳам қиз унга телефон орқали шундай деган экан:

— Йўқ, бугун иложим йўқ. Қулоғим оғрияпти.

 

* * *

 

Эркак умрида биринчи марта самолётда учиши эди. Ўтирган ерида тинмай асабийлашарди. Бир маҳал иллюминатордан ташқарига қаради-да, ёнидаги шеригига деди:

— Қаранг, юқоридан одамлар худди чумолидек кичкина кўринаркан!

— Қанақа чумоли? Биз ҳали ҳавога кўтарилганимиз йўқ.

 

* * *

 

Қиз:

— Бўпти, кечки соат еттида ўша жойда учрашамиз. Агар ким кеч қолса…

Йигит:

— Мен кутиб тураман.

 

* * *

 

Дарс пайтида ўқувчини қарта ўйнаётганда тутиб олган муаллим унинг қулоғидан маҳкам тортиб сўради:

— Сени нега жазолаганимни биласанми?

— Ҳа, Қиролни нотўғри юриб қўйибман.

 

* * *

 

Мухбир йўл патрул хизмати ходимидан сўради:

— Нега таёқчангиз ола-була?

—   Ҳайдовчидаям ҳар доим пул бўлавермайди-ку!

 

* * *

 

Негр такси ҳайдовчисидан сўради:

— Ака, вокзалгача обориб қўйинг!

— Сенинг аканг ёввойи чўчқа, билдингми?!.

— Юз доллар бераман.

— Ўтир, ука!

 

* * *

 

Судда.

— Судланувчи, нега жабрланувчининг бошига курси билан туширдингиз?

— Сасиган гўштни еб ўтирганди. Емагин деб урдим.

— Шундоқ тескари ўгирилиб чиқиб кетсангиз ҳам бўларди.

— Тўғри, аммо ўзимнинг ҳам егим келиб турганди-да!

 

* * *

 

Бир куни рус чукчага деди:

— Кел, сенга топишмоқ айтаман. Тополмасанг, менга минг рубл берасан. Топсанг, сенга шунча пул бераман.

— Келишдик.

— Бир дона. Ичи қизил, юзи қора ва ялтироқ.

— Тюлен.

— Йўқ.

— Кийик.

— Йўқ.

— Тополмадим.

— Бир дона калиш. Пулни чўз.

— Энди бунисини эшит. Икки дона. Ичи қизил, юзи қора ва ялтироқ.

— Тюлен.

— Йўқ.

— Кийик.

— Йўқ.

— Тополмадим.

— Иккита калиш. Пулни чўз.

Кечаси ўтиришганди, чукча русга деди:

— Энди сенга топишмоқ айтаман. 1689. Ичи қизил, юзи қора ва ялтироқ.

— Тюлен.

— Йўқ.

— Кийик.

— Йўқ.

— Тополмадим.

— 1689 та калиш. Пулни чўз!

 

loading...