ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 27 июль соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 952 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 18 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 15 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 11 245 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 588 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...