Офтоб уриши натижасида ич кетиши ва қайт қилишни даволаш йўллари

0

Халқ табобатида гап кўп

Ёзда офтоб уриши натижасида болаларда ич кетиши ва қайт қилиш ҳолатлари юз бериб туради. Бунда ҳеч иккиланмай сачратқи ўтидан фойдаланишингиз мумкин. Бу ўтнинг қуритиб майдаланганидан 200 г олиб, 10 литр сувга соласиз ва оғзи ёпиладиган кострюлкада яхшилаб қайнатасиз. Сув ям-яшил тусга кириб, анча қуюқлашади. Уни сиздириб олиб, илиқ ҳолатда болангизни чўмилтирасиз. Кейин болангизни дамлама сувдан дарров чиқариб олманг. Сув илиб қолгунча ўтириши керак. Сўнг болангизнинг бошига ана шу дамлама билан суюлтирилган сузмани суртиб қўйинг. Вақт бўлгач, тоза илиқ сувда қайтадан ювинтиринг ва пахтали мато билан болангизни тўлиқ ўраб олинг. Бу муолажадан сўнг болангизни, албатта, ухлатинг. Бола ухлаганда муолажа таъсири икки баробар ошади.

Зулфизар тайёрлади.

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...