Ўзбекистон аҳолиси 6 ойда 286, 5 минг кишига ўсди… (ВИДЕО)

0

 

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн. 191, 7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286, 5 минг кишига ўсган.

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, аҳолининг 17 млн. 195, 9 минг кишиси эркаклар ва 16 млн. 995, 8 минг кишиси аёлларни ташкил этган.

Жами аҳолидан 17 301, 0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 890, 7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

6 ой мобайнида 75, 5 мингта никоҳлар қайд этилган бўлса, 12, 8 мингта ажрим ҳолатлари кузатилган.

 

loading...