125-ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА 40 ЁШЛИ ҲОМИЛАДОР АЁЛ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ОЛАМДАН ЎТДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 40 ёшли М. К. (аёл) 12-17 июль кунлари шаҳар 2-сон туғруқ комплексида «30 ҳафталик 4-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, асоратланган акушерлик анамнези, бачадон чандиғи, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

«COVID-19» тасдиқлангач, 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдром асоратлари билан кечган. Юқорида келтирилган ҳамроҳ касалликлар билан бирга беморда ҳомиланинг антенатал ўлими ҳам кузатилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдромдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here