АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг дунёдаги энг кенг кўламли клиник синовлари бошланди

0

АҚШда 27 июлдан бошлаб Moderna биотехнология компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси синовининг учинчи — якуний босқичи бошланди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Клиник синовларда 30 минг киши иштирок этади, у 1:1 нисбатда рандомизацияланган плацебо-бошқарилувчи тадқиқот усули бўйича амалга оширилади.

Associated Press агентлигининг ёзишича, бу кўлами жиҳатидан коронавирусга қарши ҳозирга қадар ўтказилган дунёдаги энг йирик клиник синов ҳисобланади.

Moderna компанияси вакцинани яратиш учун АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 483 миллион доллар олган. Шу билан бирга, клиник синовларнинг учинчи фазаси у қадар кўп бўлмаган кўнгиллилар орасида ўтказилиши тахмин қилинганди.

Бироқ Food and Drug Administration билан (Роспотребнадзор муқобили) келишилган ҳолда томонлар учинчи фазадаги синовлар кўламини кенгайтиришга қарор қилган. Бунинг учун компанияга қўшимга 472 миллион доллар ажратилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари якунига етганини эълон қилганди. Шунингдек, у яқин ҳафталарда яна тўртта вакцинанинг синови якунланишини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам коронавирусга қарши вакцина яратилганини хабар қилган. Уни ишлаб чиқариш август ойида бошланиши мумкин. Шунингдек, Буюк Британиянинг 90 миллион дозалик COVID-19 вакцинасига буюртма бергани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here