Энди коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

0

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.

ЎзА

loading...