Шу етмай турувди: 5 августда Ерга улкан астероид яқинлашади

0

Футбол майдони катталигида бўлган «2009 PQ1» астероиди август ойи бошида Ерга максимал даражада яқинлашади. Бу ҳақда АҚШ миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасининг (NASA) бўлинмаси маълум қилди, деб ёзмоқда «sputniknews-uz.com».

Таъкидланишича, самовий жисмнинг диаметри 84 метрдан 190 метргача. Астероид 5 август куни Ердан 3,2 миллион километр масофада сониясига 13,4 километр тезликда учиб ўтади.

Астероид 2009  йил 14 августда аниқланган. У “Аполлонлар” гуруҳига тегишли бўлиб, унинг парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтади. Кейинги сафар «2009 PQ1» астероиди 2137 йилда Ерга яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрелда диаметри тўрт километргача бўлган № 52768 (1998 OR2) астероид Ер яқинидан учиб ўтганди.

loading...