129-ЎЛИМ. СИРДАРЁДА 70 ЁШЛИ ОТАХОН КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ…

0

 

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М. Т. (эркак) да жорий йил 15 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилиб турган. 27 июль куни ҳолсизлик, бутун танада оғриқ кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here