БУ АЁЛ БИРОВНИ ШАНТАЖ ҚИЛИБ БОЙИБ КЕТМОҚЧИ ЭДИ. АММО…

0

 

Республика ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги тергов департаменти ҳужжатларида қайд этилишича, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 31 ёшли Г. Б. исмли аёл 21 ёшли К. Ж. деган қизни шантаж йўли билан катта пулга туширган. У агар пул бермаса, севган йигитига юборган суратлар қўлида экани ва ўша суратларни интернетга жойлаб шарманда қилишини айтган. Шантаж шу йил апрелидан 20 июлга қадар давом этган. Шу муддат оралиғида Г. Б. К. Ж. дан жами 3700 доллар пул, баҳоси 20 млн сўмлик тилла занжир, 3 та қимматбаҳо узук, бир жуфт тилла зирак олишга улгурган. Бироқ шантажчига бу ҳам камлик қилган. Яна 200 доллар беришини талаб қилган. Худди шу олди-берди шантажчи аёлни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига рўбарў этган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

loading...