Чарчоқдан шикоят қилган мактаб ўқувчиси уйқуда коронавирусдан вафот этди

0

Тўққиз ёшли америкалик Кимора Линум уйқуда коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда «Mirror» нашрига таянган ҳолда «sputniknews-uz.com» хабар бермоқда.

Ўлимидан бир неча кун олдин унинг ҳарорати 37,7 даражагача кўтарилган. Касалхонада қизни шифокорлар кўриб, оддий ЎРВИ билан касалланган деб ҳисоблашиб ўз уйида даволанишга жўнатиб юборишган. Шунингдек, унга COVID-19 га тест топширишни айтишмаган.

Икки кундан кейин қиз ўзини яхшироқ ҳис қилган. Охирги кун кечки пайт у кўчада дўстлари билан ўйнаган, бироқ уйга қайтгач, қаттиқ чарчоқдан шикоят қилган. Кейинн у уйқуга кетиб, қайтиб уйғонмаган.

Вафотидан кейин ундан коронавирусга тест олинган. Шунда унда коронавирус борлиги аниқланган.

АҚШда эпидемия бошлангандан бери 4,2 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. 148 мингдан ортиқ киши вафот этган.

loading...