Эмизикли аёл коронавирус бўлса, боласини эмизмайдими?

0

Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Эмизадиган аёл коронавирус бўлса, боласини эмизмайдими?

🍼 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, эмизадиган аёл коронавирус касаллигига чалинган бўлса, у барча гигиеник қоидаларига риоя этган ҳолда, боласини эмизиши мумкин.

🧼😷 Бунинг учун аёл қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, уларга дезинфекция воситалари билан ишлов бериб, юзига тиббий ниқоб тақиб имкон доирасида бола томонга эмас, қарама-қарши томонга қараб нафас олиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлганини аниқловчи антитаначалар тести қачон йўлга қўйилади?

🧪 Антитаначаларни аниқлашнинг бир неча тури бўлади. Жумладан экспресс-тест, ИФА ва ИХЛА анализлари. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда Республикамизда бор. Хусусий кликаларда улар фаол аниқланмоқда. Тез кунларда давлат муассасаларида ҳам бу тестлар йўлга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Поликлиникадан берилган дорилар орасида Витамин С, «Азитромицин» ва хитойча ёзувли қутида «Плаквенил» беришди. «Плаквенил» дориси атрофида шунча гап-сўзлар бўляпти, нега поликлиникалар ҳалигача уни тавси қилишяпти ва беморларга беришяпти?

💊 Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлаверади. Лекин Ўзбекистоннинг ўзининг тажрибаси бор. Биз 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморларни айни шу дори воситаси ёрдамида тузатиб юбордик.

🌐 Биз тизимли равишда чет эллик ҳамкасабаларимиз билан маслаҳатлашиб,тажриба алмашиниб турибмитз. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон давлатларида даволаш протоколлларида «Плаквенил» сақланиб турибди. Ўтган ҳафта бир гуруҳ туркиялик олимлар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўралганда, улар ҳам Туркияда амбулатор шароитида ҳам, стационарда ҳам «Плаквенил» даволаш стандартларида бор эканини қайд этишди.

🧬 Куни кеча Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сеченов номли тиббиёт университетети профессорлари билан ўтказилган видеоконференцияда ҳам муҳокама қилинган саволларгнинг биттаси айнан «Плаквенил» қўлланишига бағишлагнган эди. Россиялик олимлар коронавирус касаллигининг дастлаб кунларида қисқа курс билан «Плаквенил» бериш мақсадга мувофиқ деб айтишди.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Хусусий клиникаларга коронавирусга тест текшируви ўтказишга рухсат берилди. Лекин таҳлил топширишда бошқа касалликлар бўйича анализга келган беморлар билан алоқа бўлади. Бу ҳолат инфекциянинг янада кенг тарқалишига олиб келмайдими? Хусусий клиникаларда таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш мумкинми?

☑️ Сиз мутлақо ҳақсиз. Таҳлил олиш учун биологик материал намунасини йиғишни ташкил этиш бўйича аниқ белгиланган санитария қоидалари мавжуд ва ушбу таҳлилларни ўтказишга рухсат берилган барча муассасалар уларга қатъий риоя қилишлари керак.

🔎 Бу жараённи СЭС қатъий назорат қилади.

❌ COVID-19 учун тестларни йиғиш алоҳида хонада амалга оширилиши керак, у ерга ўтиш учун алоҳида кириш жойи бўлади ва коронавирусга чалинган ва касаллик аломатларисиз беморлар қўшилишига йўл қўйилмайди.

🚊 Бугунги кунда коронавирусга тест таҳлилини клиника ҳудудидан ташқарида алоҳида жиҳозланган махсус вагонларда амалга ошираётган хусусий клиникалар мавжуд.

@ssvuz

loading...