Коронавирусдан энг самарали ҳимояловчи ниқоб тури қайси?

0

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари коронавирусдан энг самарали ҳимояловчи ниқоб турини маълум қилишди, деб ёзмоқда «Kun.uz».

«ScienceDaily» нашрининг маълум қилишича, тадқиқотчилар уч турдаги ниқобни ўзаро таққослашган: қўлбола усулда тайёрланган бир қатламли, икки қатламли матоли ва уч қатламли жарроҳлик ниқоблари.

Мутахассислар тажриба учун махсус ишлаб чиқилган ёруғлик-диодли ёритиш тизими ва муайян турдаги ниқобни таққанда сўзлашиш, аксириш ва йўталиш вақтида ташқарига чиқадиган микроскопик томчиларнинг тарқалишини суратга олиш учун юқори тезликдаги камерадан фойдаланишган.

Тажриба видеоёзуви юз учун уч қатламли жарроҳлик ниқоби коронавирусдан ҳимоялашда энг самарали эканини кўрсатган.

Олимларнинг таъкидлашича, ниқобнинг ҳимояловчи хусусиятларига, шунингдек, фойдаланилаётган материал тури, дизайн, ниқобнинг юзга ёпишиб туриши ҳамда унинг қанчалик тез-тез ювилиб туриши ҳам таъсир қилар экан.

Мутахассисларнинг фикрича, қўлбола ниқобларни камида икки қатлам матодан тайёрлаш керак.

loading...