«Олой» бозори ёнида коронавирусга тест топшириш пункти қурилмоқда. Тестларнинг натижаси 24 соат ичида чиқади

0

Тошкентнинг Юнусобод туман «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан коронавирусга тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Маълум қилинишича, мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19’га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.

«Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.

loading...