Ош ўрнига тош ейдиган аёл

0

АҚШнинг Виржиния штатида истиқомат қилувчи Тереза Виденер кўпинча овқат ўрнига тош тановул қилади, деб ёзган «Yandex dZen».

50 ёшли бу аёлнинг сўзларига кўра, тош унинг кайфиятини кўтаради. Маълумотларга қараганда, Тереза бир ҳафтада икки килограмм тош истеъмол қилар экан, у ўзига зарур ушбу «егулик»ни денгиз соҳилидан териб олади, сўнгра майда бўлакларга бўлиб, чайнаб ейди. Шифокорлар бу аёлнинг организмида темир моддаси етишмаслиги унинг тош ейишига сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда.

ЗАРИНА тайёрлади.

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...