ҚОВУННИНГ ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Диетологларнинг фикрича, кимёвий моддаларга бой қовун инсон саломатлигининг кушандасидир. Ундай қовунни яхшисидан ажратиб олиш қийин эмас. Химикат билан пишган қовуннинг ичи қаттиқ бўлади. Ундай қовун гемоглабиннинг ҳаракатини тўхтатади. Тери нафас олишдан тийилади. Организмда моддалар алмашинувига путур етади.

Бундан ташқари, ошқозон хасталиклари билан оғриганларга қовун истеъмоли тавсия этилмайди.

Энди, дориланмаган қовуннинг фойдаси ҳақида икки оғиз сўз. У кальций, калий, магнийга бой. Организмдан оғир металларни сиқиб чиқаради. Юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Организмдаги ортиқча суюқликларни қувиб солади ва танадаги шишларни йўқ қилади. Қовун тиш, суяклар, сочлар, тирноқлар мустаҳкамлигини таъминлайди. Асабни тинчлантиради ва қон томирларни торайиб кетишдан асраб туради.

Қовун таркибидаги «С» витамини шамоллашга қарши профилактикада қўл келади.

Ёқимли иштаҳа!!!

 

loading...