Қурбонлик гўштини тарқатиш учун машинада ҳаракатланиш мумкинми?

0

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, яъни автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, деб ёзмоқда «Kun.uz».

Таъкидланишича, мазкур чеклов махсус рухсатномалар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт ҳамда Махсус комиссиянинг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига нисбатан татбиқ этилмайди.

«Хурматли фуқаро, сизнинг ҳолатингизда, қилаётган савобли эҳсонингизни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, маҳаллангиз раиси ва фаоллари ҳамкорлигида ҳамда ёрдамида ўзингиз яшаётган маҳалла худудида амалга оширишингиз мақсадга мувофиқ», – дейди Ғиёсов.

loading...