СУРХОНДАРЁДА ЁҚИЛҒИ ТЎЛА ЦИСТЕРНА ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Шу йил 20 июль куни кечқурун тахминан соат 22: 00 да Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги корхоналардан бири ҳудудида турган ёқилғи тўла цистерна портлаб кетган. Айтишларича, чилангар ичида 10 тонна дизель ёқилғиси бўлган цистернанинг тешилган жойларини ямашга ҳаракат қилган. Техника хавфсизлиги қоидасини қўпол тарзда бузиши туфайли кучли портлаш юзага келган. Оқибатда у ўша жойнинг ўзида ўлим топган. Ёнида П. К. исмли эрак ҳам турган эди. У кучли куйиш жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилган.

Орадан кўп ўтмай, фожиа юз берган ерга ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳозирда портлашнинг туб сабаблари ўрганилмоқда.

 

loading...