Туз — чивин чаққанда яхши малҳам

0

Бошидан ўтган табиб

Худди шундай ёз кунларининг бири эди. Шаҳардан дам олиш учун дала ҳовлига бордик. Дарё яқин эмасми, у ерда чивин кўп экан. Атрофга қоронғилик тушиши билан ҳаммамизни чивин талаб, тинчлик бермай қўйди. Шунда нима қилишни билмай, шўр сув қилиб, фарзандларимнинг баданига сурта бошладим. Буни қарангки, уларнинг танаси бирпасда ором олиб, чивин чаққан жойни қашламай қўйишди. Ўзим ҳам оёқ-қўлларимга тузли сувдан яхшилаб суртиб олдим. Шу-шу чивин чақишига қарши малҳам сифатида шўр сувдан фойдаланаман.

Насиба ИКРОМОВА

Тошкент шаҳри

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...