Ўзбекистонда бир кечада 276 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

0

🔺2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...