ХОРАЗМДА ТУМАН ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ…

0

 

Хоразм вилояти Хазорасп туман ҳокимиятининг қурилиш бўлими етакчи мутахассиси (исми-шарифи маълум қилинмаган) бировдан 8 минг доллар миқдорида пора олаётган маҳал вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари тарафидан қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, ҳокимият вакили фуқароларнинг бирига Тупроққалъа туманига қарашли “Обод” маҳалласидаги 1200 квадрат метр ер майдонини хатлаб бериш учун ундан 8 минг доллар пора талаб қилган. Ўз ўрнида фуқаро милиция ходимларига мурожаат этган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Тергов жараёни бошланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here