131-ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА 22 ЁШЛИ ҲОМИЛАДОР АЁЛ КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ. АФСУС…

0

 

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О. Х. (аёл) 15-18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида «2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

18 июль куни беморда «COVID-19» тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга «COVID-19» инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси кўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here