134-ЎЛИМ. ПОЙТАХТЛИК 57 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З. И. (эркак) да 9 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган.

15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ ҳасталиклари бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here