135-ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА 60 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З. Г. (эркак) да 15 июль куни «COVID-19» тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here