ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 29 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 585 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Сурхондарё вилоятида, 34 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 19 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 323 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Сурхондарё вилоятида 93 нафар, Сирдарё вилоятида 29 нафар, Андижон вилоятида ҳам 29 нафар, Фарғона вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 672 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 937 (+672) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 517 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Дарвоқе, 2020 йил 29 июль соат 10:00 дан ҳозирга қадар юртимизда 692 киши коронавирус юқтиргани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...