МИБ расмий муносабати: Ҳар бир идорада ички тартиб-қоидалар бор, бу ишга қабул қилмади дейишга асос бўлолмайди!

0

Жорий йилнинг 25 ва 29 июль кунлари Ижтимоий тармоқларда “Собиқ МИБ ходими: Оилада ёлғиз боқувчиман. Бемор ота-онамга ғамхўрлик қилиш учун ишламасам бўлмайди” ҳамда “МИБ ходими: 1 августдан ишсиз қоляпман. Иш топишда ёрдам сўрайман” номли хабарлари тарқалди ва бу жамаотчилик томонидан кенг муҳокама қилинди. Хўш, аслида, вазият қандай? Ҳар икки хабар қанчалик асосли? Ушуб саволларга жавоб оли учун МИБ ахборот хизмати бошлиғи Фаррух Тошпўлатов билан боғландик:
Аслида, мазкур хабарларда, Бюронинг Чиноз туман бўлимида 30.10.2018 йилдан буён давлат инспектори вазифасида ишлаб келаётган Азиз Абдуғаниев томонидан жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг ваколатлари қисқариши муносабати билан ишсиз қолаётганлиги, оиласини боқишга қийналаётганлиги сабабли, Чиноз туман газ таъминоти бўлимига ишга киришда ёрдам бериш зарурлигини билдирган.
Ўрганишимиз давомида, жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сон Фармонига асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан тегишли ходимлар каби А.Абдуғаниевга ҳам Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми ва
102-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳақида ходимга ёзма равишда “имзо чектириб” огоҳлантириш берилган.


Шундан сўнг давлат инспектори А.Абдуғаниев хорижий ижтимоий тармоқлар орқали Чиноз тумани ҳудудий газ таъминотига ишга киришликда турли тўсиқлар бўлаётгани ҳақида видео-мурожаат қолдирган.
Мурожаатдаги ҳолат юзасидан, Бюронинг Чиноз тумани бўлими томонидан газ таъминоти корхонасига 27.07.2020 йилдаги 11-478-20-сонли йўналтирувчи хат йўлланган.
Ўз навбатида, Чиноз туман ҳудудий газ таъминотининг жавоб хатига кўра, А.Абдуғаниев корхонада номзодларо билан ўтказилган махсус комиссия суҳбати жараёнида соҳавий ва касбий саволларга тўлиқ жавоб бера олмаганлиги сабабли, ишга кириш масаласи Комиссия томонидан рад этилганлиги маълум қилинган.
Ҳозирда давлат инспектори А.Абдуғаниевни бошқа таъминотчи корхоналарга ишга ўтиши учун таклиф бериш чоралари кўрилмоқда.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, МИБнинг иш қидираётган ходимлари ўзлари билан юз бераётган ҳолатларни овоза қилишдан олдин вазиятга холисона баҳо беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Ахир яхши ва тажрибали ишчи қайси ташкилотга керак бўлмаслиги мумкин.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here