РОССИЯ ВАКЦИНАСИ ОММАГА ЧИҚАРИЛИШ АРАФАСИДА…

0

 

Гамалея номли миллий тадқиқот маркази ишлаб чиққан коронавирус вакцинаси 15-16 августда оммага тақдим этилиши кутилмоқда.

Россия соғликни назорат этиш ташкилоти (Росздравнадзор) текширувидан сўнг, 12 августга қадар вакцинани қайд этиш хужжатлари тайёр бўлади. Шундан сўнг фуқароларга рухсат берилади.

Айни пайтда вакцина таҳлил марказига тақдим этилган. Албатта, натижалар юз фоиз ижобий бўлса, шундан кейингина вакцина амалда қўлланила бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Гамалеи номидаги миллий тадқиқот маркази ва Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Covid-19 га қарши экспериментал вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилганди. Бу вакцина ҳарбийларда синаб кўрилгани ва улар клиникаларни тарк этаётганда ўзларини яхши ҳис қилишгани, акс таъсирлар кузатилмагани билдирилган.

Тадқиқот Россиядаги тўғридан-тўғри инвестициялар фонди томонидан молиялаштирилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here