РОССИЯДА МИГРАНТЛАР ҚАБРИСТОНИ БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ. ҚАБРИСТОНГА КИМЛАР КЎМИЛГАН?..

0

 

 

3 марҳумнинг шахси аниқланмоқда

 

 

Июль ойининг бошида Якутск шаҳри Птицфабрика тумани ҳудудидаги ўрмонда муҳожирларнинг қабристони аниқланган. Тумандаги расмий қабристондан 300 метр узоқликдаги масофада 5 та қабр ва унинг атрофида тобутлар топилган.

Бу воқеа Россия Тергов қўмитасини жалб этди, тезда тергов-суриштирув ишлари бошланди.

— Кўмилган икки кишининг шахси аниқланди, марҳумлар Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлганликлари маълум. Қолган 3 марҳумнинг шахси аниқланмоқда. Бу ишга Якутск шаҳридаги миллий жамиятлар раҳбарлари жалб қилинган, — хабар қилди «Ритуал» ташкилоти директори  Парфирий Шестаков.

 

 

Шаҳарда қабрлар қиммат туради

 

 

Норасмий қабристоннинг битта қабрига ёдгорлик тоши ҳам ўрнатилган. Қолганларида қабрлар кимга тегишлилиги борасида бошқа бирон бир белги йўқ.

Тергов жараёнларининг сўнггида ушбу ўзбошимчалик билан барпо этилган қабристон бўйича қарор қабул қилинади.

Ҳозирча аниқланишича, муҳожирлар қабристони пандемия ортидан юзага келган.

Сўнгги ойларда чегаралар ёпиқлиги сабабли Россия ҳудудида вафот этаётган мигрантларнинг жасадларини ватанга қайтариш осон кечмаётир. Бунинг устига катта шаҳарлардаги расмий қабристонларга марҳумларни кўмиш учун ер олиш нархи жуда баланд. Шу сабабли муҳожирлар яқинларининг жасадини узоқ ҳудудлардаги четроқ ерларга кўмишга мажбур бўлишган.

loading...