СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

Саволингизга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб беради:

— Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

— Коронавирус касаллиги тузаладиган дард. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади.

Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

Турли давлатларда шифокорлар ким тарқатувчи сифатида хавф туғдирмаслигини аниқлаш учун протоколлар қабул қилишган ва улар қуйидагича: биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ўтиши керак ва тузалгандан кейин яна 3 кун. Агар касаллик аломатсиз ўтган бўлса 24 соат танаффус билан кетма-кет топширилган ва манфий натижали ПЗР тести инсон ташувчи эмаслигини билдиради.

 

loading...