СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

Саволларга АОКА ҳузуридаги штабда Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева жавоб беради.

— Мен ҳамшираман, оиламда ижтимоий аҳвол оғир, «Ўзэкспомарказ»да ишлашга тайёрман, ойлиги қанча, аниқ беришадими?

— «Ўзэкспомарказда»даги Тақсимлаш марказига жалб этилган шифокорларга 15 кун учун белгиланган иш ҳақи ҳисобидан кунлик:

врачларга 1 000 000 сўм;

ҳамшираларга 600 000 сўмдан зиёд;

кичик тиббиёт ходимларига 300 000 сўмдан ортиқ маош ҲАР КУНИ бериб борилади.

— Исириқ короновирус инфекциясига қарши курашишда қанчалик самарали?

— Исириқ тутуни юқумли касаллик билан касалланган бемор хонадони ҳавосини инфекциядан тозалаш мақсадида тавсия этилади. Лекин вирус инфекциясидан бошқа муолажаларни четга суриб қўйиб, фақат исириқдан нажот қидириш ҳам нотўғри.

— Тез ёрдам чақирувлари кун сайин ошиб бораяпти, деган маълумот тўғрими?

Икки кунги (28 ва 29 июль) таҳлил шуни кўрсатдики, Тошкент шаҳрида ҳарорати кўтарилган беморлар бўйича чақирув 1, 2 мартага камайган.

— Кекса ёшдаги одамларда коронавирус нимаси билан хавфли?

— Уларда морбид- ёндош касалликлар кўплиги, модда алмашинувининг сустлиги, иммун тизими фаол эмаслиги, ҳар хил асоратларга олиб келиши муқаррар.

— Тез ёрдам келиб беморни олиб кетяпти ва жой йўк деб яна қайтариб олиб келяпти. Нега?

— Бундай вазиятлар ҳукумат топшириқлари, хусусан ССВ буйруқларини (СС нинг 16 июлдаги 188-сон буйруғи) бажармасликнинг яққол кўриниши.

Ваҳоланки, агар бемор ҳақиқатдан ҳам стационар ёрдамга муҳтож бўлса тез ёрдам бригадаси уни стационарга жойлаштириши керак.

Агар бемор ўпкаси рентгенографиясида касаллик аломатлари бўлмаса ёки бошқа ташхис муолажалари қилиниб, бемор уй шароитида даволаниши мумкин деган хулоса қилинса уйга кайтарилган бўлиши мумкин.

— Нега ҳеч қайси манбада хусусий клиникаларнинг ИВЛ ва бошқа керакли аппаратлар билан жиҳозлангани бўйича аниқ рақамлар келтирилмайди?

— Республика бўйича коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган муассасалар ИВЛ (942) ва СИПАП (2567) аппаратлари, шунингдек, кислород концентраторлар билан жиҳозланган.

— Айтишларича, стационарларда беморлар эътиборсиз қолишяпти, уларга ўз вақтида қаралмас экан, бу борада тўғри маълумот борми?

— Беморларни даволашга 10 мингдан ортиқ мутахассис, жумладан тиббиёт олийгоҳларининг етакчи профессор ва илмий ходимлари жалб қилинган.

Бундан ташқари, ушбу йўналишда ЖССТ ва 50 дан ортиқ давлат, жумладан Россия, Туркия, Германиядан мутахассислар билан ҳамкорлик қиляпмиз.

— Ҳар йили ёзда терлаб туриб яхна ичимлик ичиш шамоллашга олиб келган-ку? Бу йилги оддий шамоллашнинг ҳаммаси коронавирус ҳисобланадими?

— Албатта йўк. Респиратор инфекциялари аҳоли орасида ҳозирги вазиятда ҳам учраши аниқ, лекин кузатувлар бўйича шамоллаш аломатлари пайдо бўлган кўпчилик аҳоли ваҳимага тушиб саломатликларига путур етказмоқдалар.

Мутахассислар фикрича, стресс организмнинг иммун тизимини сустлаштиради. Бу эса юқумли касалликка чалинишнинг асосий омилидир.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here