Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлганди?

0

Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ва юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида пойтахт ИИББ матбуот хизмати батафсил маълумот берди.

28 июль куни соат 11.00 ларда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли «Isuzu» автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат (манёвр) содир этган.

Яқин-атрофда ҳаракатланиб борган «Зил-131» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган, дея қайд этди ИИББ матбуот хизмати.

loading...