ТУН ХУШХАБАРИ!!!

0

 

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 672 нафари соғайди.

Жумладан, 323 нафари Тошкент шаҳридаги 18 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 148 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Сурхондарёда, 29 нафари Андижонда, яна 29 нафари Сирдарёда, 19 нафари Фарғонада, 17 нафари Наманганда, 14 нафари Қашқадарёда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 28 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 591 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...