ТУРКМАНИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР ПУЛ ТЎЛАШГА МАЖБУРЛАНМОҚДА…

0

 

Туркманистоннинг Лебап вилояти шифохоналарига аслида коронавирус билан ётқизилганлар кунига 800-1000 манатдан ҳақ тўлашга мажбурланмоқда. Агар беморнинг пули бўлмаса, касалхонадан чиқарилмаяпти. Бу ҳам майли. Туркманистонда ҳануз коронавирус ташҳиси расман ҳеч кимга қўйилмаяпти. Уларга қаторасига пневмония ташҳиси қўйилмоқда. Ўлим топган беморларнинг яқинлари ҳам жасадни олиб кетишдан олдин албатта 60 манат (17 доллар) дан пул тўлашлари шарт деб қўйилган.

Врачлар беморга айрим дори воситаларини тавсия қилишда дорихонадан эмас, фалончининг уйидан сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

 

loading...