Уйида коронавирусдан даволаниб шифохонага ётқизилган 60 ёшли аёл вафот этди

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. (аёл)да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган. 22 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, ҳолати оғирлиги инобатга олинган ҳолда реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here