Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 минг нафардан ошди

0

🔺2020 йил 30 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...