Якунига етмаган «Чилим» операцияси

0

Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Доут ота” чегара-божхона постида навбатдаги қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.
Республикамизга кириб келган фуқаро Н.Ф. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлар сақланадиган жойида чилим учун мўлжалланган аксессуарлар ва чилим чекишда фойдаланиладиган тамаки маҳсулотлари ортилгани аниқланди.
Божхона назоратидан яширин равишда олиб ўтилган 367 дона чилим учун аксессуарлар ҳамда 56 кг. оғирликдаги 349 дона чилим чекишга мўлжалланган тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати салкам 100 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here