140-ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА 55 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н. Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда «COVID-19» тасдиқланган.

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфарктидан вафот этган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here