ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 31 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 009 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 85 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 784 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 464 (+784) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 404 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Дарвоқе, 2020 йил 30 июл соат 10:00 дан ҳозирга қадар республикамизда жами 738 киши коронавирус юқтиргани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here