ИККИ МАРТА ЎЛИБ, ИККИ МАРТА ТИРИЛГАН АЁЛ…

0

 

Зимбабведа ёши бир жойга бориб қолган кампир инсультга учраб, узоқ вақт дард билан олишди ва яқинда оламдан ўтди. Яқинлари дафн маросимига ҳозирлик кўра бошлашди. Аммо қабрга тобутни қўйиш учун интилишганда, қариндошлардан кимдир кампир нафас ола бошлаганини сезиб қолди. Дарров дафн маросимини тўхтатишди-ю, кампирни уйга олиб кетишди. Бироқ эртаси куни яна онахон нафас олишни бас қилди. Яъни, оламдан ўтди. Қарангки, авжи қабрга қўйиш палласида иккинчи марта тирилиб кетди. Бу гал энди яқинлари кампирни уйга эмас, касалхонага олиб боришди. У ерда энди онахон росмана қайтиш қилди. Врачлар аввалги тирилиш ҳодисаси масаласига тўхталиб, шуни айтишдики, иккала галда ҳам кампир ўлмаган. Беҳуш бўлган. Фақат юрак уриши ниҳоятда секин кечгани сабабли яқинлари уни ўлди деб ўйлашган.

Астағфирилло!!!

 

loading...