МАРҒИЛОНДА ЯНА БИР ФИРИБ УСТАСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

2

 

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 11 июль куни фуқаро О. А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йил декабрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, нархи 5. 500 АҚШ доллар бўлган «Matiz» русумли ва нархи 7. 600 АҚШ доллар бўлган «Spark» русумли автомашиналарни сотиб олишга келишиб, пулларни кейин беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашиналарни номига расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э. М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. Hordiq tahririyati xodimlari.Sizlarni muborak qurbon hayiti bilan tabriklab, sizlarga sog’i-salomatlik, dil-xotirjamlik, baxt-soadat tilayman.Barchalaringizni Olloh ta’la harhil g’am-anduhlardan o’zi asrasin deb muxlisingiz Oqdaryo tumani, Loyish shaharchasi, Xo’ja Axror Vali ko’chasi 44 uyda istiqomat qiluvchi Raxmatxon Amedov.

    • Рахмат сизга! Сизни хам жамоамиз номидан Хайитдек улуг айём билан табриклаймиз. Оллох сизга узок умр, мустахкам соглик ато этаверсин!

Comments are closed.