ҚИРҒИЗИСТОН ТУРМАСИДА ВАФОТ ЭТГАН ЎЗБЕК ВАТАНДА ДАФН ЭТИЛДИ…

0

 

Қирғизистон қамоқхонасида оламдан ўтган инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров 31 июль куни, ўз васиятига биноан Ўзбекистонда дафн этилди.

Марҳумнинг жанозаси Тошкент вилояти Янгибозор қишлоғида бўлиб ўтди.

Азимжон Асқаровнинг тобути жума куни тушга яқин марҳумнинг беваси Ҳадича Асқарова ҳамроҳлигида Ўшдаги «Дўстлик» чегара-ўтиш нуқтаси орқали Ўзбекистонга келтирилган.

30 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз томони билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида марҳум яқинларининг илтимосини қондиришга келишилганини маълум қилган.

Асқаровнинг яқинлари Қирғизистонда унинг қабри топталиши эҳтимолидан хавотир билдиришган.

 

 

Умрбод қамоқ ва қамоқда поёнига етган умр

 

 

69 ёшли Азимжон Асқаров 25 июль куни Бишкекдаги 47- сонли жазони ижро этиш муассасасида вафот этган.

Тиббий хулосада ўлим «ўпканинг тўлиқ икки томонлама зотилжамга учрагани» натижасида юзага келгани айтилган.

Аввалроқ Асқаровнинг адвокати ва қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари ҳукуматга мурожаат қилиб, соғлиги ёмонлашган маҳкумни зудлик билан озод этишга чақиришганди.

Адвокат ва фаолларнинг талабларига қарамасдан, маҳбус озод этилмади, коронавирусга қарши муолажалар белгиланмади.

 

loading...