СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

Саволларингизга коронавирусга қарши тезкор штаб аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб беради.

— Коронавирус юқтирган одамнинг иммунитети қанча вақтгача вирусни ўзига яқинлаштирмаслиги мумкин? Ё яна қайтадан коронавирус юқтираверамизми?

— Йўқ, бир марта коронавирус юқтирган одамнинг иммунитети айнан шу каби вирусларни беш йилгача организмга яқинлаштирмаслик имконига эга бўлади. Буни америкалик мутахассислар амалиётда обдон назоратдан ўтказишган ва шундай тўхтамга келишган.

— Коронавирус мутацияси яна хавф соладими? Иккинчи марта пандемия кузатилиши мумкинми?

— Кўплаб давлатлар олимлари коронавирус пандемиясининг иккинчи босқичи шу йил ноябр ойида бошланиши мумкинлигини тахмин қилган. Яна баъзи тахминларга кўра иккинчи тўлқин заифроқ кечиши ҳам мумкин.

 

loading...