143-ЎЛИМ. ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНА БИР АЁЛ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 67 ёшли М. Т. (аёл) да 12 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даво муолажаларини олган.

20 июль куни эса нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here