145-ЎЛИМ. ТОШКЕНТДА ЯНА БИР БЕМОР КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А. Т. (эркак) да 25 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ҳамда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 3-даражаси ва семизликнинг ҳам 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here