Эксперт: «Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади»

0

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева шундай деди:

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

❗️Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

💧Буйракларимиз у суюқликни чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

👩🏻‍⚕️Осма укол олишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди.

@ssvuz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here