Ижтимоий тармоқда қиз бола номидан профиль очиб, йигитлардан мўмай пул ундирмоқчи бўлган эркак қўлга тушди

0

2020 йил 9 июль куни 26 ёшли М.Э. «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғи орқали ўзини Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи «Шохиста» исмли қиз сифатида таништирган профил эгаси билан танишган.

М.Э. унга расмларини юборганидан сўнг, қиз 5 миллион сўмни банк орқали у айтган пластик карта ҳисобига ташлаб бермаса, интернет тармоғида йигитни шарманда қилишини айтиб шантаж қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғидаги мазкур профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х. эканлиги аниқланган. Ф.Х. «ўлжаси»дан талаб қилинган пулнинг маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...